Неймар Погбани ПСЖга таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
5 окт 2018, 17:45
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, францияликнинг яқин дўстларидан бири бўлган Париж клуби ҳужумчиси Неймар уни бир жамоада ўйнашга таклиф қилди. Бразилиялик ПСЖ президенти Носир Ал-Ҳелайфи ушбу трансферга ёрдам беришига умид қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2016 йилда Неймар Погбани "Барселона"га ўтишга кўндирмоқчи бўлган экан.

Сўнгги ҳафталарда франциялик ярим ҳимоячи ҳамда "Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуринью ўртасидаги келишмовчилик кўп муҳокама қилинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com