

"Ал Ҳилол"нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида "Нассажи Мазандаран"га қарши ўйин олдидан учрашув ўтказиладиган "Озоди" стадиони майдонини масхара қилди.
Саудия Арабистони лигасининг Твиттер платформасидаги расмий саҳифасига бўлажак тўқнашувдан олдин стадион ҳолати акс этган видео юкланди. Унга Неймар: "Бу ерда ўйин ўтказиш имконсиз" - дея изоҳ қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг илк турида "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. "Нассажи" эса "Мумбай Сити" дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритган.




