Неймар: "ЖЧ-2018да Бразилия терма жамоаси ким билан ўйнашнинг фарқи йўқ"

Aslanov Jasurbek
30 ноя 2017, 16:45
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қайси жамоа билан тўқнаш келмаслик ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Бундай жамоалар мавжуд эмас. Бразилияга ким билан ўйнашнинг фарқи йўқ. Биз ҳар доим шуғулланамиз, шундай экан ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Бу жаҳон чемпионати ва турнирда энг яхши терма жамоалари иштирок этади. Рақибларни кучсиз ва кучлига ажратиб бўлмайди. Жаҳон биринчилигига борсанг, ҳар қандай жамоага қарши ўйнашга тайёр бўлишинг керак" - дейди Неймар.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com