

“Бу галги жароҳатдан сўнг менга аввалгиларига қараганда қийин бўлди. Шунда мен “келинглар операция қилайлик, бу муаммодан тезроқ қутулай” дедим. Хафа бўлишга асосим йўқ эди. Аммо ҳозир жараённинг ўтиши менга жудаям оғирлик қилаяпти. Ўшанда уйда икки кун йиғлаб ётганман”, дейди бразилиялик футболчи.
Айни пайтда Неймар январ ойи охирида олган жароҳатидан тикланиш билан банд. У 10 ҳафта майдонга тушолмайди. Шунингдек, футболчи жарроҳлик столига ҳам ётқизилмади.


