

Ушбу баҳсда каталонияликларнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар 4та голли пас оширди ва 1та гол урди. Бунга қадар дунёдаги ҳеч бир футболчи ЕЧЛда бундай натижа қайд эта олмаган эди.
2012 йилда ПСЖ вакили Златан Ибрагимович битта ўйинда 4та голли пас оширганди. Бироқ швециялик футболчи Неймардан фарқли равишда ўша баҳсда гол ура олмаганди.


