Неймар Чемпионлар лигасининг 1/4 финал ўйинларигача оёққа туришни режа қилмоқда

Aslanov Jasurbek
15 фев 2019, 18:45
Агар ПСЖ Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этса, парижликлар ҳужумчиси Неймар чорак финалда ўз жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Маълумотларга кўра, бразилиялик унинг даволаниш жараёни муваффақиятли ўтаётганини айтган. Форварднинг сўзлари бўйича, у еврокубокнинг кейинги босқичигача сафга қайтишни режа қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Неймар "Страсбург"га қарши Франция Кубоги баҳсида оёғининг кичик бармоғини синдириб олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com