Неймар "Байер"ни ЧЛ ғолиблиги билан табриклади. Клуб эса жавоб берди: "Биз таътилдамиз ва FIFA ўйнамоқдамиз. Аммо, раҳмат"

Alisher
24 авг 2020, 12:13
ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Бавария"ни Чемпионлар Лигасидағи ғалабаси учун табриклашда хатога йўл қўйди.

"Мағлубият - бу спортнинг бир қисми. Биз барчасини қилишга уриндик ва охиригача курашдик. Қўллаб-қувватлаш ва севгингиз учун раҳмат ва "Байер"ни табриклайман", - деб ёзган бразилиялик футболчи.

"Байер" эса футболчининг бу твитига муносабат билдирди: "Раҳмат, Неймар! Сен бизни нега табриклаётганингни тушунмаяпмиз, биз таътилдамиз ва FIFA ўйнаяпмиз... Аммо, раҳмат"

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/neymarjr