

Каталония клуби 24 ёшли футболчи билан 2021 йилга қадар шартномани узайтирди.
«Барселона»даги фаолияти давомида Неймар 149та ўйинда 90та гол урди ва 9та соврин ютди: Испания чемпиони (икки бор), Қирол кубоги (икки бор), Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги, Испания Суперкубоги (икки бор) ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати.



