Неймар "Ал Ҳилол"га ўтишга розилик берди. ПСЖ ҳам Саудия Арабистони клуби билан келишиб олди
14 авг 2023 01:10
Янгиликлар
Неймар "Ал Ҳилол"га ўтишга розилик берди. ПСЖ ҳам Саудия Арабистони клуби билан келишиб олди
Ушбу трансфер ҳал қилинишигача майда деталлар қолди.
ПСЖ ҳужумчиси Неймер "Ал Ҳилол" сафига бориб қўшилади. Бразилиялик ҳужумчи Саудия Арабистони клубига ўтишга розилик берган. Икки клуб ҳам тўлиқ келишувга эришган.
ПСЖ ушбу трансфердан 90 млн евро олади. Бундан ташқари, бонуслар ҳам кўзда тутилган, улар билан бирга қиймат 120 млн еврогача ошиши мумкин. Неймар араб клуби билан икки йиллик шартнома имзолайди.
Аввалроқ, Неймар "Ал Ҳилол"да икки йилга 160 млн евро ишлаши хабар берилганди.
Ўхшаш янгиликлар
18:55
Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик" 1
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар