Неъматилло Қуттибоев: "Гол урганимизда ўйин биз учун енгилроқ ўтган бўларди"
26 июн 2024 21:56
Янгиликлар
Неъматилло Қуттибоев: "Гол урганимизда ўйин биз учун енгилроқ ўтган бўларди"
Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Арал" - "Хоразм" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- "Хоразм" ва "Арал" ўртасидаги ўйинлар "Турон" дербиси мақомини олган. Дербига хос қийин ўйин бўлди. Гол ура олмадик, агар гол урганимизда учрашув биз учун енгилроқ ўтган бўларди.
- Бугунги ўйинда гол киритилди, бироқ ҳисобга олинмади. Шу ҳақида фикрингиз?
- Ҳозир бу ҳақида фикр билдириш қийин. Вазият видео такрорини кўриб чиқиб, бирон хулоса бериш мумкин.
- Меҳмонлар "Хоразм" клуби намойиш этган ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?
- Рақиб жамоа ҳақида фикр билдириш тўғри эмас, уларнинг ўз мураббийлари бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар