Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"

Khoja
27 апр 2024, 08:13
Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Арал" - "Цементчи" (9:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

" Бундай ўйинлардан кейин бирон фикр айтиш қийин. Учрашувнинг дастлабки қисмида ҳимоя чизиғида ўйинимиз қовушмади. Кейинроқ голлар уришни бошладик, узатмаларимиз ўхшади. Йигитлар ўйиндан аввал ва ўйин давомида берилган кўрсатмаларни яхши бажаришди.

"Цементчи" таркибида тезкор футболчилар бор экан. Улар Биринчи лигада бемалол рақобат ярата олишларига ишонаман" - дейди нукусликлар устози.


Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia