UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор"ни қабул қилмоқда: Шомуродов асосийда, Алиқулов захирада. Аббос эса қайдномада йўқ  0 23:24ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  0 23:14ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  5 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  12 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  5 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  5 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  120 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  16

Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор" Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"

Пролиганинг 8-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Арал" (0:1) учрашувидан меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин бўлишини билардик. "ФарДУ" жамоаси ўтган турда "Локомотив" билан жуда яхши ўйин кўрсатганди. Жиддий тайёрландик, ўзингиз гувоҳ бўлдингиз, учрашув асабий кечди. Шундай бўлса ҳам ғалабага эришдик, йигитларга рахмат айтаман.

- Жамоанинг тажрибали футболчиси Аъзамжон Алиев бугунги ўйин қайдномасидан ўрин олмади. Шунингдек, ёш футболчи Арислан Юсупбаев ҳам сўнги вақтларда кўринмай қолди. Шулар ҳақида изоҳ берсангиз?

- Арислан Юсупбаев биз билан йиғинларда иштирок этмади, бел қисмидан жароҳат олган. Ҳозир тиббий муолажаларни олаяпти, яқин кунларда сафимизга қайтиб қолиши керак. Аъзамжон Алиев ўтган турдаги ўйинда жароҳат олганди, 10-15 кундан сўнг машғулотларга киришади.

- Жамоа уй учрашувларини сунъий майдонда ўтказади. Сафардаги ўйинлар эса табиий майдонда кечади. Бу сиз ва футболчилар учун қанчалик қийинчилик туғдиради?

- Албатта осон эмас, буни алоҳида айтиб ўтириш шарт эмас. Сунъий майдон қаттиқроқ, табиий майдон юмшоқроқ. Барибир ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз керак, сафар ўйинларимизда ҳам йигитлар рақиб қолишаётгани йўқ.

- Мавсумолди интервьюларингиздан бирида Пролигада хавфли рақиблар қаторига "Олимпик MobiUZ"ни киритгандингиз. Кутилганидек, бу жамоа жадвалда чемпионат пешқадамлари сафида бормоқда. Шу ҳақида нима дея оласиз?

- Бу жамоа ўтган мавсумда ҳам ҳеч бир жамоадан қолишмай ўйнаган. Ёш йигитлар, улар ўйиндан ўйинга кучайиб бораверади. Ўз ёш тоифасида энг яхшилар жамоа таркибига жалб этилган. Мураббийлар штабида ҳам кучли мутахассислар жам бўлган.

- Бугунги ўйиндаги майдон ҳолати, шунингдек "ФарДУ" клуби ҳақида фикрингиз?

- Майдон ҳолати зўр. Ўтган йили "Қўқон-1912" билан ҳам ўйнаганмиз, ўшандаёқ энг яхши майдонлардан бири эканига гувоҳ бўлганмиз. "ФарДУ" жамоаси ҳақида айтадиган бўлсам, бу жамоа Про-лигада илк бор иштирок этаяпти. Ўйинлар давомида тажриба тўплаб, кучайиб боради. Жамоага кейинги турларда омад тилайман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика