UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  0 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 00:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  52 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  33 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  1 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

Нега Артур Геворкян Ўзбекистон тарихидаги энг кучли легионер? Янгиликлар

Нега Артур Геворкян Ўзбекистон тарихидаги энг кучли легионер?

Теглар :  Артур Геворкян
Туркманистонлик футболчи Артур Геворкян бугун расман Ўзбекистон тарихидаги энг совриндор легионерга айланди.


Гап шундаки, Артур Геворкян тўп тепаётган "Локомотив" жамоаси "Бунёдкор"нинг навбатдаги қоқилишидан сўнг муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини расмийлаштирди.
Давралар оралиғида "Насаф"дан "Локомотив"га ўтган Артур Геворкян ниҳоят ўзи учун кўп йиллаб кутган олтин медал соҳибига айланди.
"Локомотив" клуби ўз тарихида илк маротаба Ўзбекистон чемпионилигини қўлга киритган бўлса, Артур Геворкян биринчи бор Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлди.

"Шўртан", "Пахтакор", "Насаф" ҳамда "Локомотив" таркибида тўп тепган Геворкян учун бу медал ўзгача аҳамиятга эга.
Сабаби, Артур Геворкян бунгача "Насаф" билан 3 марта бронза медалларига, 1 маротаба кумуш медалини қўлга киритган эди. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги соҳибига ҳам айланган.
Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси (2014), Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши легионер футболчиси (2013, 2014), Ўзбекистон чемпионати тўпурари (2014) ҳам бўлган. Артур Геворкян ўзбек клубларининг халқаро майдондаги илк совринини қўлга киритилишида ҳам муҳим ролни бажарган ва ҳозирга қадар ягона бўлиб турган ОФК Кубогини "Насаф" қўлга киритишида асосий сабабчилардан бири бўлган. Ўша мусобақада Артур Геворкян турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Артур Геворкян жорий йилнинг илк ойларида ўзининг ҳозирча охирги бўлиб турган соврини Ўзбекистон Суперкубогига эгалик қилганди.
Артур Геворкян Ўзбекистондаги 10 йиллик фаолиятининг юбилей санасида ниҳоят кўп йиллик орзусига эришди. Яъни, Геворкянда энди бронза, кумуш ва олтин медаллар мавжуд. Бу кўрсаткичга ҳали ҳеч бир легионер футболчи эришмаган.

Геворкян Ўзбекистон клубларида тўп тепиб эришиши мумкин бўлган деярли барча соврин ва медалларни қўлга киритиб бўлди. Геворкян қўлга киритмаган ягона соврин бу - ОЧЛ.

Артур Геворкян эришган натижаларни ҳозирга қадар ҳеч бир легионер футболчи қайд этмаган.

Артур Геворкян шунингдек Геннадий Красницкий клубига аъзо футболчи саналади. Туркманистонлик футболчи ўзбек клублари сафида барча мусобақаларда 100дан ортиқ гол урган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади.

Артур Геворкян Қаршининг "Насаф" жамоаси тарихинини янгитдан яратган футболчи саналади. Артур Геворкян даврида "Насаф" ўз тарихидаги энг юқори чўққиларни забт этди.

ОФК Кубогидаги муваффақиятли ўйинлари ва якунда бош соврин ва турнирнинг энг яхши футболчиси деган номга сазовор бўлиш.


"Насаф" ўз тарихида илк маротаба иккинчи ўрин, яъни кумуш медалларига эга чиққан ва бунда Артур Геворкяннинг хизматлари беқиёс бўлганини таъкидлаш лозим. Шунингдек, "Насаф"нинг кетма-кет уч маротаба бронза медалларига эга чиқишида Геворкяннинг хизматлари катта бўлган. Ўзбекистон кубогини Қаршига келишида Артур Геворкян бевосита иштирок этган ва жамоасининг муҳим голини киритган. Ўзбекистон Суперкубоги баҳсида ҳам айнан Артур Геворкяннинг ягона голи "Насаф"га навбатдаги совринни олиб берганди.


"Насаф" жамоасининг тирик афсонаси Зафар Холмуродовни мухлислар жуда яхши эслашади ва соғинишади. Холмуродов жамоанинг ҳақиқий афсонаси ва тўпурари бўлган. Зафар Холмуродов "Насаф" тарихидаги энг яхши тўпурар футболчи саналади. Аммо Холмуродов фаолияти давомида тўпурарлик пойгасида пешқадам бўла олмаган. Мунтазам кўп голлар уриб юрган, бироқ тўпурарларга бериладиган "олтин бутса"ни олиш насиб этмаганди. Артур Геворкян эса "Насаф" сафида ушбу натижага ҳам эришишга улгурган.

Тан олиш керак, Артур Геворкян нафақат "Насаф", балки бутун Ўзбек футболи тарихида ўчмас из қолдирган легионер футболчи бўлиб қолади.

Ўзбекистондаги 10 йиллик фаолиятида Артур Геворкян минг-минглаб мухлислар муҳаббатини қозонишга улгурди. Геворкян фаолияти давомида ажойиб ўйинлар, беназир ҳаракатлар ва ўзгача услубдаги нозик дидли голлари билан мухлислар эътиборини қозонди.


Тўғри, жорий мавсумда Артур Геворкяннинг ўйинларида пасайиш кузатилгани рост. Биринчи навбатда футболчининг ёши ўтиб бормоқда, жисмоний жиҳатдан аввалги оптимал формага эга эмас. Шунга қарамай Артур Геворкян ўз маҳорати эвазига исталган ўйинда биргина ҳаракати ёки зарбаси билан ўйин тақдирини ҳал эта олиш қобилиятига эга.

"Локомотив" сафида кутилган ёрқин ўйинни кўрсатмаган бўлсада, Артур Геворкян "Локо" сингари олтин медалларга эга чиқишга лойиқ эди. Бу иш эса амалга ошди.

Артур Геворкян Ўзбек футболи тарихидан муқим жой олди дедик. "Насаф" эса алоҳида мавзу. Аммо шуни унутмаслик керакки, Геворкян энди "Локомотив" тарихидан ҳам ўрин олди.

Ажойиб натижалар! Супер футболчи! Ҳақиқий афсона!

Ҳа айтганча, Артур Геворкян ўтган йилги интервьюсида агарда Ўзбекистон чемпиони номини қўлга киритса унда сочини таги билан олдириб ташлашга ваъда берганди. Давралар оралиғида "Локо"га кўчиб ўтгач, унинг бу борадаги имкониятлари янада ошди. Ўшанда Геворкянга бу ваъдасини эслатганимда, у мен эркакман, гапимни устидан албатта чиқаман, дея жавоб берганди.


Ара ниҳоят ўз мақсади ва орзусига эришди!

Энди Артур Геворкян янги имижда олтин медални қабул қилиб олишини кутамиз.
Шу фурсатда эса Артур Геворкянга ажойиб ўйинлари ва бир-биридан чиройли голлари ва айниқса ОФК кубоги учун яна бир маротаба раҳмат айтамиз!

Артур, сен афсонасан! Ўзбек футболидаги энг муваффақиятли, энг совриндор легионер футболчи!

Шундай легионер футболчилар керак, кўпайсин...


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика