"Нефтчи"нинг Тошкентдаги йиғинига хорижлик футболчи келиб қўшилди

Iskandarov Abdulaziz
16 дек 2022, 18:16
Виталий Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" жамоаси Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Кўтаринки руҳда ўтаётган машғулотларда мураббийлар штаби бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда. Хусусан, жамоанинг йиғинига грузиялик ярим ҳимоячи Лука Надирадзе келиб қўшилди. Маълумот учун футболчи ўтган мавсумни  Словакиянинг "Новоград Лученец" жамоасида ўтказган. 1996 йилда туғилган Надирадзе Грузия U-21 терма жамоасида тўп тепганини айтиш жоиздир. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia