UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  2 21:28АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 0:0 (матнли трансляция)  0 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  10 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  14 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  9 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  24 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  6 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4

"Нефтчи"нинг раддияси сайт хабарини тасдиқлади Янгиликлар

"Нефтчи"нинг раддияси сайт хабарини тасдиқлади

Теглар :  Нефтчи
Бироз аввал "Нефтчи" расмий сайти бугун сайтимизда чиққан хабарга раддия ёзган эди.


Сайт хабари:

Бизга етиб келган маълумотларга кўра, кеча "Нефтчи" жамоасига хомийлик қилувчи завод рахбари клубдаги барчани ишдан олган. Айрим ходимлар ФНКИЗ ихтиёрига ўтган.

Ходимлар ўртасидаги қарзларни ёпган ҳолда, "Нефтчи"ни бугунги ахволга тушириб қўйган "мутахассис"ларга чиқиш эшиги кўрсатилган.

Айни пайтда "Нефтчи" мухлислари ўзларини қўярга жой топа олмаяптилар. Клуб энди бўлмайдими? Асло ундай эмас. Ҳокимият янги йилдан замонавий "Нефтчи"ни шакллантиришни мақсад қилаяпти.


"Нефтчи" расмий сайти хабари:

"Нефтчи" клуби мазкур маълумотларни тўлиқ асоссиз дея баҳолайди.

Ҳақиқатдан ҳам 29 декабрь куни Қиргулидаги қароргоҳда ФНҚИЗ ва клуб ходимлари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Шундан сўнг кун тартибидаги иккинчи масалага тўхталиб ўтилди. Яъни январь ойидан бошлаб “Нефтчи” клубида янги штат сеткаси ишлаб чиқилади. Шу сабабли, бугунги кунга қадар жамоада меҳнат қилиб келган барча ишчи-ходимлар ФНҚИЗ ихтиёрига ўтказилди. Улар меҳнат жараёнларини завод ходими сифатида давом эттиришлари мумкин бўлади.

“Нефтчи” клуби раҳбарияти январь ойидан бошлаб янги штат сеткаси асосида бир қатор ходимларни яна клубга қайтаради.

Гувоҳи бўлганингиздек, "Нефтчи" клубининг раддияси, аслида "CA"да чиққан хабарни тасдиқлаб турибди.

"CA"нинг бу хабарни ёзишидан мақсад, клубни йўқ қилиб юборишни олдини олиш. Кечаги йиғилишдан кейин кўплаб мухлислардан келиб тушган мурожаатлар бўлди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика