"Нефтчи"нинг 5 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунланди

Narzulla Saydullayev
31 авг 2013, 08:28
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби биринчи давра охири ва иккинчи давра бошини яхши савияда ўтказди.
Водий клуби 11-турда сафарда "Бухоро"га ютқазганидан сўнг кетма-кет 5та ўйинда мағлуб бўлмади. Бу орада "Нефтчи" ўз уйида "Навбаҳор"ни, "Шўртан"ни ҳам сафарда, ҳам Фарғонада 2:0 ҳисобида мағлуб этди. "Навбаҳор" майдонида дуранг ўйнади ва ўз майдонида "Бухоро" мағлуб этилди - 1:0. 

Аммо 17-турда Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлган "Нефтчи" 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Шу билан водий клубининг 5 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунланди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia