"Нефтчи"га, "Нефтчи" академияси қачон топширилади?

Aslanov Jasurbek
20 янв 2017, 12:39
Гарчанд, қуриб битқазилган бўлсада, Фарғонаниннг "Нефтчи" жамоаси ҳамон ўз академиясидан фойдалана олмаяпти.

Қурилганига икки йил бўлган ажойиб маскан қачон фарғоналикларнинг фарзанди учун футбол билимлари ўчоғига айланади? Ҳар бир ўтаётган йил лойиҳани бир йилга кечиктириши аниқ. Эшитишимизча, академияга мўлжалланган комплексни қўлга киритиш учун Фарғона шарафини биринчи лигада ҳимоя қиладиган клублардан бири фаоллик курсатаяпти. Ахир келажак болалардан бошланмайдими? Ўйлаймизки, тез кунларда "Нефтчи" учун бунёд қилинган академия "Нефтчи" ихтиёрига топширилади ва биз жамоа билан ҳамкорликда у ерда кўплаб мусобақаларни ўтказамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›