UZ

Сўнгги янгиликлар

11:11Мбаппе вакиллари ПСЖга таҳдид қилди  0 10:50Нима учун Лени Йорони «Реал»га эмас, МЮга ўтгани маълум  3 10:21«Реал Мадрид» яна бир афсонаси билан шартномани узайтирди  3 09:48Жаҳон чемпиони Саудия Арабистонидан АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  2 09:19ФИФА яна бир терма жамоани дисквалификация қилиши мумкин  18 08:52Ла лиганинг энг кўп ҳақ оладиган футболчиси маълум. У — Мбаппе эмас  5 08:25Расман. «Боруссия» тўпурар ҳужумчи билан шартнома тузди  1 07:59Расман: Европа лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар фаолиятини Саудияда давом эттиради  3 07:30Бугун «Мираброр Усмонов кубоги» старт олади  1 00:46Шмейхель "Селтик"да фаолиятини якунлаган Жо Харт ўрнини тўлдирди  3 00:29Маркос Льорентени кўриш учун салкам 10 минг км масофа босиб ўтган мухлис у билан учрашолмади  4 00:13Расман: Лени Йоро — "Манчестер Юнайтед" футболчиси!  6 23:52"Интер Майами" Месси иштирокида учинчи либосини намойиш этди  5 23:35Расман: Гринвуд — "Марсель" футболчиси!  1 23:13Норчаев дубль қайд этган баҳсда Ўзбекистон ОТЖ Янги Зеландияни мағлубиятга учратди  19

"Нефтчи" легионерларни қандай танлайди? Клуб нега асосан грузиялик футболчилар билан шартнома тузди? Виталий Левченко жавоб қайтарди Янгиликлар

"Нефтчи" легионерларни қандай танлайди? Клуб нега асосан грузиялик футболчилар билан шартнома тузди? Виталий Левченко жавоб қайтарди

"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко "Championat.asia" мухбирига берган интервьюсида бир қанча муҳим саволларга жавоб берди.

"Нефтчи" устози жамоада селекция қандай амалга оширилиши ва нима учун асосан грузиялик футболчилар таклиф этилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, мутахассис Тожикистондан таклиф бор ёки йўқлиги бўйича берилган саволга жавоб қайтарди.  

- "Нефтчи" легионерлар танловини, селекцияни қандай олиб борди бу йил? Катта клубларда спорт директорлари, скаутлар ишлашади, айрим жамоаларда бош мураббийнинг ўзи назорат қилади. "Нефтчи"да ҳолат қандай?

- Биз одатдагидек, скаутлар билан ишлаймиз. Улар таклиф қилган вариантларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз.

- "Нефтчи" жорий мавсум асосан грузиялик футболчилар билан шартнома тузди. Бунга сабаб нима?

- Бу оддий тасодиф. Грузиялик футболчиларнинг ўйин услуби бўйича Ўзбекистон клубларига мос тушади ва шу сабабдан сўнги йилларда Суперлигада грузиялик футболчилар сони кўпайди.

- Тожикистон Футбол Федерацияси сизга шартнома таклиф қилдими?

- Саволингизга жавоб бера олмайман. Бир нарсани айтишим мумкинки, Тожикистон терма жамоасида ҳозир бош мураббийи бор.

Маълумот учун, Левченко қўл остидаги Фарғона клуби Суперлига мусобақа жадвалида 3-ўринни банд этиб турибди.

Тўлиқ суҳбатни ушбу ҳаволада ўқиб чиқишингиз мумкин. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика