“Нефтчи” кейинги турга тайёргарликни бошлади

Narzulla Saydullayev
11 авг 2016, 08:30
Олий лиганинг 18-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” клубини ўз майдонида қарши олади.

Давра стартини бир ғалаба ва бир мағлубият билан бошлаган фарғоналиклар 10 августдан бошлаб Тошкент жамоасига қарши ўйинга тайёргарликни бошлаганини маълум қиламиз. Андрей Фёдоров шогирдлари Қиргулидаги қароргоҳда машғулотлар ўтказишмоқда. Шунингдек, тайёргарлик жараёнининг маълум қисми “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтиши ҳам режа қилинган.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” – “Локомотив” ўйини 14 август, якшанба куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионда бўлиб ўтади. Беллашувни Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›