UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  7 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  12 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  5 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  7

"Нефтчи": Йиғин давом этмоқда Янгиликлар

"Нефтчи": Йиғин давом этмоқда

Жамоамиз аъзолари 10 декабрь куни таътилдан қайтди. Шу куни ўз қароргоҳимизда асосан маҳаллий футболчилар иштирокида тайёргарликнинг илк босқичи бошланди.
Дастлабки беш кун футболчилар бир маҳалдан шуғулланди. Тикланиш жараёни бўлгани учун машғулотлар енгилроқ тарзда ўтди. 15 декабрдан бошлаб эса машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтмоқда. Режага кўра 27 декабрь куни илк йиғин якунига етади.

Жамоада ўзгаришлар бор. Бунгача техник-директор сифатида фаолият юритиб келган Султон Зайлобидинов ўрнида эндиликда Шерзод Раимжонов иш олиб борадиган бўлди. Шунингдек ёшлар жамоаси мураббийи Сергей Ковшов билан ҳам дўстона равишда хайрлашдик. Келгусида ёшлар жамоасини Баҳром Ҳайдаров бошқариб боради. Айтиш лозимки, ёшлар жамоамиз 15 декабрдан йиғинни бошлаган.

Табиийки таркибдаги ўзгаришлар бугунги кунда мухлисларнинг диққат марказида турибди. Жорий мавсум "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилган Иқбол Бобохонов, Александру Оника, Вячеслав Пономарёв, Андрей Акопянц билан хайрлашдик. Булардан ташқари шартномаси тугаб бораётган Рўзимбой Аҳмедов айни дамда Қозоғистоннинг "Қайсар" клубида кўрикдан ўтмоқда. Ҳимоячи Дилёрбек Ирматов эса ўзини "Бунёдкор"да синаб кўришга аҳд қилди.

Бу йил ўзини кўрсатишга эришган иқтидорли футболчилар Муродбек Бобожонов ва Жавоҳир Расулов билан амалдаги шартнома муддати яна узайтирилди. Бу борада яна бошқа етакчи ўйинчилар билан ҳам музокара давом этмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика