UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  0 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  13 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  15 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  19 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5

"Нефтчи": Девид Ония билан хайрлашдик Янгиликлар

"Нефтчи": Девид Ония билан хайрлашдик

Миллий чемпионатимизда бир неча йиллик фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Девид Ония йил бошида "Нефтчи" таркибига келиб қўшилганди.

 Жорий мавсум жамоамиз шарафини ҳимоя қилиши лозим бўлган футболчи кутилмаганда, чемпионат бошида "Футбол-МЕД"да тиббий кўрикдан муваффақиятли ўта олмади.

Шундан сўнг шифокорларнинг тавсиясига кўра муолажа олган нигериялик ҳимоячи иккинчи даврада "Нефтчи"га ёрдам беришни мақсад қилганди.

Бироқ Девид Ония яқинда  "Футбол-МЕД"да яна тиббий кўрикдан ўта олмади ва унинг расмий ўйинларда майдонга тушишига руҳсат берилмади.

Мавсумнинг иккинчи қисмида ҳимоя чизиғини айнан Ония билан кучайтиришни режалаштирган мураббийлар штаби энди бу чизиққа бошқа футболчини олишга мажбур.

Йил бошида футболчи ва клуб ўртасида тузилган шартнома эндиликда ўзаро келишувга биноан бекор қилинадиган бўлди.

"Нефтчи" футбол клуби эса Девид Ониянинг келгуси фаолиятида омадлар тилайди!


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика