“Нефтчи” биринчи йиғинни якунлади
15 июл 2014 18:42
Янгиликлар
“Нефтчи” биринчи йиғинни якунлади
2 июльдан ўз қароргоҳида йиғинни бошлаган “Нефтчи” давралар оралиғидаги дастлабки йиғинни 14 июль куни якунлади.
Шундан сўнг футболчиларга қисқа муддатли дам берилди. Эндиликда навбатдаги йиғин Тошкентда кечади. Аниқроғи 17 июль куни футболчилар пойтахтда йиғилади. Эртаси куни тушликка қадар “Футбол-МЕД”да кўрикдан ўтилади. Кечки пайт синов-назорат учрашувида Чирчик шаҳрида “Металлург”га қарши майдонга чиқилади.
Мазкур пойтахт йиғини жараёнида мураббийлар штаби ўртоқлик ўйинларига ҳам урғу берган холда, футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечиради. Шу боис ҳозирча тўртта синов-назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Унга кўра “Нефтчи” 18июль “Металлург”, 21июль “Машъал”, 24 июль “Олмалиқ” ҳамда 27 июль куни “Шўртан” каби жамоаларга қарши ўйин ташкил этади.
Таркибда ҳозирча жиддий ўзгаришлар йўқ. Раҳбарият бугунги кунда жамоани кучайтира оладиган бир қатор футболчилар билан музокара ўтказмоқда. Улар айнан ушбу Тошкент йиғини мобайнида таркибга келиб қўшилади.

Фикрлар