"Нефтчи" 14 йилдан буён "Бухоро"ни меҳмонда мағлуб эта олмаяпти
08 ноя 18:36
Янгиликлар
"Нефтчи" 14 йилдан буён "Бухоро"ни меҳмонда мағлуб эта олмаяпти
Чемпионлик учун курашаётган "Нефтчи" бу турда "Бухоро" майдонига сафар қилди.
Виталий Левченко шогирдлари гарчи ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада якунда ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. Ўйин эса 1:1 натижаси билан якунланди. "Нефтчи" Суперлига доирасида охирги маротаба 14 йил олдин 2011 йилги мавсумда "Бухоро"ни меҳмонда таслим қилганди. Кейинги 9та баҳснинг 4таси дуранг, 5таси мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Жамоаларнинг Бухорода ўтган кетма-кет 3 та ўйинида дуранг қайд этилди (1:1, 2:2, 0:0).
Олдинда фарғоналикларни 2 та муҳим баҳс кутмоқда, 22 ноябрь куни жамоа "Қизилқум"ни қабул қилса, 29 ноябрь куни сафарда "Хоразм"га қарши майдонга чиқади. "Бухоро" 19 ноябрда Ғузорда "Шўртан" билан куч синашади, мавсумни уйда "Сурхон"га қарши ўйин билан якунлайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар