UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  0 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  5 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  4 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  11 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  49 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  19 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4

Назорат учрашуви. “Қизилқум” –“Истиқлол” (Душанбе) 1:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Қизилқум” –“Истиқлол” (Душанбе) 1:1

Тошкентда ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинининг сўнгги кунида “Қизилқум” футболчлари Тожикистон чемпиони, Душанбе шаҳрининг “Истиқлол” жамоасига қарши майдонга тушишди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланган бўлсада, кейинчалик ташаббус навоийликлар томонида бўлди. Неманья Йованович, Дониёр Усмонов, Эркин Бойдуллаев томонидан йўлланган зарбаларни меҳмонларнинг легионер посбони Стошич муваффақиятли бартараф этиб турди. Бир вазиятда Григалашвилининг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимда ҳам навоийликлар ташаббусни ўз қўлларида сақлаб туришди. Аммо тожикистонлик футболчиларнинг кам сонли ҳужумларидан бири гол билан якунланди. Сергей Зеньконинг кучли зарбаси ҳимоячиларимиздан бирига тегиб йўналиши бироз ўзгартирди ва дарвозанинг узоқ бурчагига бориб тушди. Шундан кейин ҳам “Қизилқум” футболчилари ҳужумкорлини сусайтиришмади. 75-дақиқада Эркин Бойдуллаевнинг узоқ масофдан йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячиларидан бирига тегиб, “рикошет” ҳолатида дарвоза тўридан жой олди – 1:1. Бўлим охирларида навоийликлар сардори жамоасига ғалаба тақдим этиши ҳам мумкин эди. Дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб борган тажрибали ярим ҳимоячи тўпни ўзиданда қулайроқда турган шеригига оширишга уринди ва тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. Натижада томонлар учрашувни дуранг билан якунлашди.

Назорат учрашуви. 23.03.2018.

“Қизилқум”- “Истиқлол” (Душанбе) 1:1.

Тошкент. ЖАР стадиони.

Бошҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.

Қизилқум”: Евгений Черемисин, Муҳсин Убайдуллаев, Файзулла Қамбаров, Гиорги Квесиешвили, Шерали Жўраев, Эркин Бойдуллаев, Самандар Шодмонов (Нодирхон Камолов, 46), Миржалол Қосимов, Дониёр Усмонов (Акмал Рустамов, 46, Элгужа Григалашвили, Неманья Йованович (Андрей Сидоров, 80).

Истиқлол”: Стошич, Барановский, Асроров, Жалилов, Жўрабоев, Назаров, М. Ҳасан, Тихоновецкий, Фатхуллоев, Восиев, Зенько.

Голлар: Эркин Бойдуллаев (75) – Николай Зинько (67).

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика