UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  3 19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  7 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  1 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  7 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  18 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  2 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  5 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  6 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  26 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4

Наврўз Алимов “Терма жамоада ҳам ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан” Янгиликлар

Наврўз Алимов “Терма жамоада ҳам ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан”

Хабарингиз бор, Осиё ўйинларида иштирок этадиган 23 ёшгача футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда Тошкентда йиғин ўтказяпти.
9 кунлик йиғин доирасида терма жамоа тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказади ва ҳозирча шундан иккитаси бўлиб ўтди. Машғулотларда “Қизилқум” ҳужумчиси Наврўз Алимов ҳам иштирок этяпти. “Металлург” билан кечган ўйиндан кейин ундан интервью олгандик. Қуйида шу суҳбатни келтириб ўтамиз.   

-   Наврўз, Осиё ўйинларига тайёргарлик қандай кетяпти?
-   20 июлдан йиғилиб тайёргарликни бошладик. Кайфият ҳаммада яхши, терма жамоадаги муҳит ҳам ажойиб. Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиш учун астойдил ишлаяпмиз.



-   “Навбаҳор” билан бўлган ўртоқлик ўйинида иккита гол урдингиз, аммо “Металлург” билан кечган баҳсда омад келмади.
-   Мен - ҳужумчиман, шундай экан ҳар бир ўйинда гол уришга ҳаракат қиламан. Нимагадир “Металлург”га қарши учрашувда омадим келмади. Ваҳоланки, битта қулай вазиятга эга бўлгандим.

-   Осиё ўйинларига бориш учун яхши имкониятга эгасиз. Ички ҳиссиёт нима деяпти? Қосимов сизни ҳам мусобақага олиб кетадими?
-   Ҳозир бор кучим билан мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиляпман. Миржалол Қўшоқович мени Уммонга қарши ўртоқлик ўйинига ҳам таклиф этганди. Мендан талаб қилинадигани фақат ишлаш, буёғини вақт кўрсатади.

-   Терма жамоа сиз учун барибир янгилик. Кўникиб кета олдингизми?
-   Бошида келганимда албатта ҳаяжон бор эди. Лекин ҳозир кўникиб кета олдим, чунки кўп футболчиларни олдиндан биламан ва уларнинг аксарияти билан тенгдошмиз.



-   Терма жамоа клубдан қанчалик фарқ қилади?
-   Клубга фақат ўша ҳудуд мухлислари эътибор қилса, терма жамоа бутун Ўзбекистон нигоҳида бўлади. Шу томонлама бу ерда тўп тепиш жуда масъулиятли.

-   Яхши ўйин кўрсатишда давом этаверсангиз, балки келаси йил Тошкентнинг бирорта кучли клубидан чақирув олишингиз мумкин. Шу ҳақда ўйлаб кўряпсизми?
-   Ўзимнинг ҳам нуфузли клубда ўйнаш ниятим бор. Лекин бу қачон амалга ошишини билмайман. Албатта, бу борада ҳам ўйлаб кўряпман, лекин биринчи галдаги вазифа терма жамоа сафидаy жой олиб, Осиё ўйинларига бориб чемпионлик билан қайтиб келиш.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Изоҳ: Наврўз Алимов суҳбат сўнггида фамилиясини Олимов эмас, балки Алимов деб ёзишимизни қаттиқ илтимос қилди. “Ака, мен Нукусданман, фамилиям эса Алимов” - деди у.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика