"Навбаҳор": Жамоа Наманганда йиғилди

Narzulla Saydullayev
7 авг 2014, 09:39
"Навбаҳор" 15- тур доирасидан ўрин олган "Бухоро"га қарши тайёргарликни бошлади.
"Навбаҳор" марказий ўйингоҳида ўтказилган машғулотда мураббийлар штаби асосан эътиборни футболчилар жисмоний холатига қаратди. Жарохатини даволаётган Бахтиёр Ёқубов якка тартибда идндивидуал дастур асосида шуғулланганини эътироф этиш жоиз. Шунингдек ҳимоячи Тохир Шамшитдинов Шухрат Мақсудов бошчилигидаги Ўзбекитсон Олимпия терма жамоаси йиғинига жалб қилингани учун эртага клуб ихтиёрига келиб қўшилади.

"Бухоро" билан беллашув 10 август куни соат 19.00 да старт олса, жамоалар ўринбосарлари 9 август санасида Наманган шахридаги "Баркамол авлод" ўйингоҳида ўзаро куч синашишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz