UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  2 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  9 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  73 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1

"Навбаҳор": Ёшларимиз ғалаба қозонишди Янгиликлар

"Навбаҳор": Ёшларимиз ғалаба қозонишди

Мавсумга тайёргарлик кўраётган ёшларимиз бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди.
Лян бошчилигидаги жамоага бу сафар Тўрақўрғон туманида жойлашган футбол мактаби тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоа рақиб бўлди. Тўрақўрғонликлар сафида айни пайтда жамоамиз юрган Ислом Жўраев, Тимур Султонов, Аюбхон Гаппаров ва Фарҳод Шокиров каби вилоятимиз футболи тарбияланувчилари ҳам тўп суришди. Ёшларимиз сафида асосий таркиб билан шуғулланиб, маҳоратларини ошираётган футболчиларимиз майдонга тушишди. 
Ёшлар жамоаси мураббийлари мазкур ўйин орқали машғулотларда қатнашаётган бир қатор футболчиларни яна бир бор кўздан кечиришди. Учрашувдан келиб чиққан ҳолда мураббийлар талабга жавоб бермаган ёшларга жавоб беришга қарор қилишди. Ўйин эса ёшларимизнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Сардор Теляков (12,25) ва Содиқ Эркинов (89)лар муаллифлик қилишди. 
Таркиб эса қуйидагича кўринишга эга бўлди: А.Эргашев, Ф.Умаралиев, С.Тошпўлатов, О.Ҳалилов, Ҳ.Юнусов, И.Исмоилов, А.Турғунбоев, С.Теляков, А.Умаров, А.Ҳожимирзаев, И.Абдуллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Д.Тўхтабоев, И.Маликов, С.Ботирханов, И.Сиддиқжанов, Б.Раҳманов, М.Саитбаев, Х.Ғаниев, А.Холдоров, Д.Ҳотамов, А.Неъматиллаев, З.Абдуллаев, А.Турғунпўлатов, А.Юсупов, Д.Маликов, С.Эркинов. 
Ёшлар жамоаси Фарғона вилоятида бўлиб ўтадиган “Ҳоким кубоги” мусобақасида қатнашишни режалаштирган. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур турнир 30 январ куни старт олади. Мусобақа 6 февралда якунланади. Кубок баҳслари Фарғона давлат университети ўйингоҳи ва Қиргулидаги “Нефтчи” спорт мажмуаси майдонида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика