UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18

“Навбаҳор” йиғинига кореялик футболчи қўшилади Янгиликлар

“Навбаҳор” йиғинига кореялик футболчи қўшилади

“Навбаҳор”нинг 2020 йилнинг 7 январидан бошланадиган йиғинига 12 нафар хорижлик ўйинчилар ҳам жалб этилишгани, уларнинг сони йиғин давомида янада ошиши эҳтимоли ҳам юқори эканлиги хабар қилинганди.

Мазкур легионерларнинг сафига яна бир осиёлик футболчи қўшиладиган бўлди. У жанубий кореялик Шим Же Хюк бўлиб, у ўз мамлакатининг “Gyeongju KHNP” клубида тўп тепади.

Хюк 1995 йил 5 мартда туғилган бўлиб, ҳужумчи амплуасида ўйнайди.

Демак, “лочинлар”нинг янги йилнинг 7 январидан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинида 30 нафарга яқин маҳаллий ва 13 нафар хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишади.

Бу эса жамоанинг мураббийлар штабида танлов имконияти ҳам юқори бўлишини англатади.

Мазкур футболчилардан қайси бири “Навбаҳор” мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирса, ўша ўйинчи билан шартнома имзоланади.



“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика