“Навбаҳор” ходими стадион техник ҳудудида "сигарет" чеккани учун 1 миллион жарима тўлайди

Narzulla Saydullayev
4 авг 2018, 19:22
Суперлига 20-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашуви танаффуси вақтида “Навбаҳор” футбол клуби фотомухбири Илҳом Иминов техник ҳудудда тамаки истеъмол қилгани ўйин комиссари томонидан қайд этилган.

Мусобақалар Регламентининг 3-қисм 3.9 банди ҳамда интизомий ва жарималар кодексининг 2-қисм 5.37 бандини қўпол равишда бузгани учун “Навбаҳор” футбол клуби фотомухбири Илҳом Иминов расмий учрашув пайти “Истиқлол” стадиони техник ҳудудида тамаки махсулоти истеъмол қилгани сабабли 1 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.  

Соғлом турмуш тарзи тарғиб этиладиган спорт тадбирлари вақтида стадион техник ҳудудида тамаки истеъмол қилиш ножоиздир.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›