UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  7 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  5 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  7

"Навбаҳор" водий клублари билан назорат ўйинлари ўтказади Янгиликлар

"Навбаҳор" водий клублари билан назорат ўйинлари ўтказади

"Навбаҳор" мавсумга тайёргарлик ишларини давом эттирмоқда, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Режага кўра бугун футболчилар дастлабки машғулотни “Навбаҳор” марказий ўйингоҳида ўтказишди. Дастлаб, югуруш йўлакчасида машқлар бажарилган бўлса машғулотнинг иккинчи қисмида ўйингоҳда жойлашган гимнастик залда шуғулланилди. Айни пайтда жамоа аъзолари “Динамо” ўйингоҳида кечки машғулотни ўтказишмоқда. Жамоамиз эртага ҳам шу тартибда шуғулланади. 9 январ куни эса мавсумлар оралиғидаги дастлабки назорат ўйини бўлиб ўтади. “Динамо” ўйингоҳида ўтказилиши режалаштирилаётган учрашувда футболчиларга биринчи лига вакили “Косонсой” жамоаси рақиб бўлади.

16 январ куни якунига етадиган йиғин давомида жамоа яна битта назорат баҳсида куч синашади. Яъни 14 январ куни футболчилар Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлишади. Жамоанинг кейинги йиғини эса 19-31 январ кунлари Тошкентда бўлиб ўтади Пойтахтдаги машғулотлар давомида эса ўртоқлик учрашувлари сони ортади. Қолаверса, Тошкентда муносиб рақиб борасида ҳам муаммолар юзага келмайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика