UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  12 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   18 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0

"Навбаҳор" Туркияда Қозоғистон клубига мағлуб бўлди Янгиликлар

"Навбаҳор" Туркияда Қозоғистон клубига мағлуб бўлди

Айни пайтда ўз ўқув – машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган “Навбаҳор” мазкур мамлакатдаги йиғин доирасидаги илк ўртоқлик баҳсини 6 февраль куни Қозоғистон Премьер-лигаси вакили “Ордабаси” (Чимкент) жамоасига қарши олиб борди.

Кескин курашлар остида ўтган учрашувнинг 1-бўлимида чимкентликлар Мирзад Механовичнинг голидан сўнг, ҳисобни очиб, танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда “Ордабаси” аъзоси Сергей Хижниченко жамоасининг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлаб, ҳисобдаги фарқни оширди – 2:0.

Шундан сўнг, ўйинда бурилиш ясаш мақсадида, жамоамиз аъзолари ҳужум суръатини оширишди.Бу эса навбатдаги ҳужум пайтида ўз самарасини бериб, чимкентликлар ўз жарима майдончалари ичида ўйин қоидасини бузишди. Натижада учрашув бош ҳаками “Ордабаси” дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини захирадан майдонга туширилган Сардор Теляков аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди – 2:1.

“Лочинлар” ўйин сўнггига қадар, мувозанатни тиклашга ҳаракат қилишди. Аммо ҳужумлар ўз якунига етмади. Натижада мазкур учрашувда чимкентликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу баҳсда жамоамиз мураббийлари футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини синовдан ўтказиб олишди.

Шу боис, мазкур мағлубиятдан фожиа ясамаслик керак. Зеро, шундай назорат-синов ўйинлари орқали футболчилар янги мавсум бошлангунига қадар, спорт формаларини секин –аста тиклаб олишади.

Белек шаҳрида бўлиб ўтган мазкур ўйинда “лочинлар” устози Нўъмон Ҳасанов майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Ўткир Юсупов, Азимжон Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Даврон Ҳошимов, Игорь Голбан, Иван Соловьёв, Ислом Исоқжонов, Марко Путинканин, Баҳром Абдураҳимов, Қувондиқ Рўзиев, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар:
Никола Тасич, Аббос Ғуломов, Шерзод Ғуломжонов, Фарҳод Мираҳматов, Сардор Теляков, Шаҳзод Ҳамидов, Илҳом Алибоев, Ҳусайн Эргашбоев.



“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Фото: "Ордабаси" матбуот хизмати





Реклама







Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика