UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  1 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  6 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  2 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

"Навбаҳор": Тайёргарлик давом этмоқда Янгиликлар

"Навбаҳор": Тайёргарлик давом этмоқда

Теглар :  Навбаҳор
Жамоамиз аъзолари 12 март куни Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган “водий дерби”си мақомига эга бўлган “Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашувига қизғин тарзда ҳозирлик кўришмоқда.

Айни пайтда таркибдаги барча футболчилар машғулотларда тўлиқ куч билан қатнашишмоқда. Бундан бироз вақт олдин жамоамиз аъзолари бугунги кунга режалаштирилган машғулотни якунига етказишди. Машғулот давомида футболчилар асосан тўп билан боғлиқ машқларни бажаришди. Чемпионат бошланиши арафасида жамоамиз сафига қўшилган украиналик футболчи Владислав Павленко кеча тиббий кўрикдан ўтиш учун Тошкентга кетганди. Шифокорлар кўригидан муваффақиятли тарзда ўтган Павленко ҳам бугун машғулотда қатнашди. Яна бир легонер Хюнйеон Чой масаласи ҳам бугун ҳал бўлиши керак эди. Футболчи дастлабки тиббий кўрикдан ўта олмаганлиги сабабли, шифокорлар Чойни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишмоқда. Кореялик футболчи бугун яна бир бор текширувдан ўтди. Таҳлил хулосалари эса ҳозирча тақдим этилганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган “водий дерби”си 12 март куни соат 17.00да бошланади. Ёшлар биринчилигидан ўрин олган учрашув эса эртага Киргулидаги “Нефтчи” футбол клуби қароргоҳи майдонида соат 16.00да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика