UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  1 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   12 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  16 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  12 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8

"Навбаҳор": Таркибга янгилар қўшилишди Янгиликлар

"Навбаҳор": Таркибга янгилар қўшилишди

Бугун футболчиларимиз қисқа муддатлик дам олишдан сўнг яна машғулотларга киришишади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, навбатдаги йиғин ҳам Тошкентда ўтказилади.
Бу сафарги машғулотлар давомида таркибга янги футболчиларни қўшилишини айтиб ўтиш жоиз. Хусусан айни пайтда жамоамизнинг “Ўзбекистон” меҳмонхонасидаги вақтинчалик қароргоҳига ўтган мавсумни Самарқанднинг “Динамо” клубида ўтказган Санъат Шихов ҳамда “Қўқон-1912” жамоасида тўп сурган Раҳматилло Мелибоевлар етиб келишди. Шунингдек, молдовалик ҳужумкор ярим ҳимоячи Сергей Георгиев ҳам кўрикдан ўтиш учун “Навбаҳор”га таклиф этилди.

Георгиев 2014 йилги мавсумни Тирасполнинг “Шериф” клубида ўтказганлигини қўшимча қилиш жоиз. 23 ёшли ярим ҳимоячи шу пайтга қадар асосан “Шериф” шарафини ҳимоя қилган. 2013 ва 2014 йилги мавсумни Георгиев “Тирасполь” ва “Динамо-Авто” клубларида ўтказгач, ўтган йили яна “Шериф”га қайтган. Фаолияти давомида 123 та учрашувда майдонга тушган ярим ҳимоячи рақиблар дарвозасига 16 та гол урган. 1991 йилнинг 20 октябрида Чирсова шаҳрида туғилган тўрт марта Молдова чемпионлигини қўлга киритган. Шу билан биргаликда икки марта Молдова кубогида ҳам зафар қучган. Бир бор эса МДҲ Чемпионлар кубогини ҳам қўлга киритган.

Яқин кунларда жамоамиз сафига болгариялик посбон Эмил Михайлов ҳам қўшилади. Болгария “А” лигасида иштирок этаётган “Марек” клубидан таклиф этилган ушбу посбон 1988 йилнинг 5 май санасида туғилган. 26 ёшли дарвозабон “Марек”дан ташқари шу пайтга қадар мамлакатнинг “Академик”, “Разград”, “Локомотив” (София) ва “Черно Море” жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Профессионал фаолиятини 2010 йилда бошлаган Михайлов Болгария чемпионатларида 55 та ўйинда майдонга тушган. Айни пайтда дарвозабонга Ўзбекистон визасини олиш учун зарур ҳужжатлар Ўзбекистон футбол Федерациясига тақдим этилди.

Ҳужжат билан боғлиқ ишлар якунига етгач, Михайлов шу кунларда юртимизга етиб келиб жамоамиз сафига қўшилади.  Олдинги йиғин чоғида кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган сербиялик ҳужумчи Александар Лепосавични “Навбаҳор”да қолмаслигини эҳтимоли юқори бўлиб турибди.

Эртага жамоамиз сафига 2014 йилги мавсумни “Динамо”да ўтказган Азамат Бобожоновни ҳам қўшилиши кутилмоқда. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳали селекция ишларини тўхтатмаганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Жамоани кучайтириш мақсадида бир қатор футболчиларнинг номзодлари кўриб чиқилмоқда. “Навбаҳор”ни кучайтириши мумкин бўлган футболчилар эса йиғинларга жалб этилади. Мураббийлар кўригидан ўтган ўйинчилар эса навбатдаги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказиш имконига эга бўлишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика