UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52Мураббийликда омади чопмаётган Руни телеэксперт бўлади  0 13:24Уолкотт: "Грилишнинг истеъдоди мураббий томонидан ўлдирилди"  0 12:57"Барселона" YouTube'даги обуначилари сони 20 млнга етган дунёдаги биринчи клубга айланди  25 12:30Қирғиз футболида рўй бераётган катта ҳодиса  3 12:12Шомуродовнинг устози фаолиятини якунламоқда  1 11:45"Боруссия" "Челси"нинг 3 нафар футболчисига қизиқмоқда  2 11:21Месси гол урган баҳсда Маскерано қўл остидаги "Интер Майами" "Америка"дан устун келди  5 10:55"Ливерпуль" Салаҳга Ла Лигадан ўринбосар топди  9 10:28"Барселона" Флик қўл остида Ла Лигадаги 20та ўйинда 39 очко жамғарди. Хави қўл остида бир йил олдин 5 очко кўпроқ эди  39 10:05"Зенит" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 09:42Марко Асенсио Ла Лигага қайтиши мумкин  1 09:18"Бавария" "Боруссия" юлдузини нишонга олди  4 08:51Рэшфорд Лондон клубига ўтишга рози бўлди  6 08:22"Наполи" ва "Манчестер Юнайтед" Гарначонинг нархи борасида келиша олмаяпти  2 07:58"Челси" ва "Арсенал" 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  5

"Навбаҳор": Шартномалар узайтирилди Янгиликлар

"Навбаҳор": Шартномалар узайтирилди

Қишки йиғинларни бошланганлигига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамай, бир қатор клубларни келгуси йил режаларини тузиб чиқишаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Шартномаси якунига етган футболчилар билан битимлар муддатини узайтирилаётганлигидан ҳам барчани хабари бор. Ўз навбатида жамоамизда ҳам шартнома муддатларини узайтириш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Раҳматилло Бердимуродов, Отабек Валижонов, Алишер Саматов, Роббим Хасанов, Илҳом Бойдедаевлар билан шартнома муддатлари узайтирилди.

Демак, ушбу футболчилар кейинги мавсумда ҳам айнан “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишади. Шу кунларда бошқа футболчилар билан ҳам шартнома муддатларини узайтирилиши кутилмоқда. Бундан ташқари якунига етган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Азим Аҳмедов, Ботир Тўрабоев, Аъзам Алиевларнинг шартномалари 2015 йилда ҳам амалда бўлишини айтиб ўтиш жоиз. Ўз навбатида жамоани кучайтириш ва таркибдаги рақобатни ошириш учун янги футболчиларни жалб қилиш ҳам режалаштирилган. Очиғини айтганда сўнгги йилларда “Навбаҳор”да декабр ойида камдан-кам ҳоллардагина футболчилар билан шартнома имзоланаётганди. Хуллас, жамоадаги вазият ижобий томонга ўзгариб таркиб ўзагини сақлаш қолишга эътибор қаратилмоқда. Бу ҳол навбатдаги чемпионатда ўзининг ижобий натижасини бериши турган гап.

Аввал жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовни Наманган вилоят ҳокими ва клуб раҳбарияти билан учрашиб бир қатор масалаларни муҳокама қилиши ҳақида маълумот бергандик. Режалаштирилган учрашув бўлиб ўтганлигини эътироф этиш жоиз. Ўзаро суҳбат чоғида ечимини топиши лозим бўлган масалалар кўриб чиқилди. Яқин вақт ичида барча масалаларни ижобий тарзда ҳал қилишга келишиб олинди. Бир сўз билан айтганда қандай вазият бўлишидан қатъий назар Бахтиёр Ашурматов келгуси мавсумда ҳам “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият юритади.

Сўнгги кунларда фарғоналик футболчилар – Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубовларни “Нефтчи” клуби сафига қайтишлари мумкинлиги борасидаги гап-сўзларни кўпайганлигидан хабарингиз бор. Ушбу футболчиларга чинданам “Нефтчи”дан таклиф тушганлигини айтиб ўтиш жоиз. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда улар Фарғонага қайтишлари ҳам мумкин.
Лекин, Саидов ва Ёқубовларни “Навбаҳор”да қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бир сўз билан айтганда ушбу футболчилар билан боғлиқ масалага ҳозирча тўла ойдинлик киритилганича йўқ. Бундан бироз олдин жамоамиз аъзолари “Навбаҳор” марказий ўйингоҳида ўтказилган бугунги машғулотни якунлашди. Эртага жамоамиз икки маҳал шуғулланади. Эрталаб, жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлашга қаратилган юкламали машқлар бажарилса, куннинг иккинчи ярмида эса асосан тўп билан ишлашга қаратилган машқларга эътибор қаратилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика