UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  1 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  2

"Навбаҳор": "Қизилқум"га қарши тайёргарлик давом этмоқда" Янгиликлар

"Навбаҳор": "Қизилқум"га қарши тайёргарлик давом этмоқда"

Ўтган хафтадан "Навбаҳор" Олий лиганинг 22-тури доирасидан ўрин олган "Қизилқум"га қарши учрашувга тайёргарликни бошлади.
Бугун футболчиларимиз икки таркибга бўлинган холда назорат беллашувини ўтказишди. Сариқ ва қизил либосли жамоалар ўртасидаги кечган бахсда "қизиллар" 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Голларга Ғайрат Жўраев ва Рўзим Аҳмедов муаллифлик қилишди. Машғулотда бетоблиги боис  Илҳом Бойдедаев ва Леонид Кошелевлар қатнашишмади. Айтиш жоизки, машғулот чоғида Ғайрат Жўраев тўп учун курашда Павел Леус билан тўқнашиб, жарохатланди. Ярим ҳимоячимиз жиззахликларга қарши ўйинда "лочинлар"га ёрдам беролмайди. Уч кунгача "Навбаҳор" кунига икки махалдан машғулот ўтказиб келганди. Бундан буёғига футболчилар бир махалдан тайёргарлик ўтказишади.

Икки томонлама учрашувда жамоалар таркиби қуйидагича кўриниш олди:

"Сариқлар": Павел Леус, Тимур Султонов, Тимур Яфаров, Жаҳонгир Меҳмонов, Дурбек Умаралиев, Азим Аҳмедов, Ислом Исмоилов, Оятилло Мухиддинов, Абулазиз Султонов, Абдумалик Абдуллаев, Соҳиб Абдуллаев.

"Қизиллар": Виктор Мочалов, Ботир Тўрабоев, Рустам Аъзамов, Собир Ҳамидов, Акрам Бахриддинов, Аъзам Алиев, Ғайрат Жўраев, Аюбхон Гаппаров, Александр Лупашко, Абдураззоқ Жўраев, Рўзим Аҳмедов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика