UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  0 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  4 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  2 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   3 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  25 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4

"Навбаҳор": Ўсмирларимиз ярим финалга чиқишди Янгиликлар

"Навбаҳор": Ўсмирларимиз ярим финалга чиқишди

Айни кунларда Самарқандда 16 ёшли футболчилар ўртасида «Умид Кубоги-2015» Республика турнири бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилги мусобақада 11 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун курашга киришганди. “Навбаҳор” футбол клубига қарашли “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби терма жамоаси ҳам турнирда иштирок этмоқда. Ёш футболчиларимиз баҳсларга “В” гуруҳида киришишганди. Аъзам Ражаббаев мураббийлигидаги ўсмирларимиз дастлабки турда Жиззах вилояти жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишганди. Сўнгги турда Андижон билан ўтган учрашувда футболчиларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Андижон ва Жиззах жамоалари ўзаро дуранг қайд этишгани боис ўсмирларимиз гуруҳда иккинчи ўринни банд этган ҳолда чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. 
Чорак финалда ўсмирларимизга Бухоро терма жамоаси футболчилари рақиблик қилишди. Муросасиз руҳда ўтган учрашувда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоамизнинг ҳар икки голига Абдулазиз Жалилов муаллифлик қилди. Ярим финал йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимиз навбатдаги учрашувда Тошкент шаҳри жамоаси яъни “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчилари билан баҳс олиб боришади. Ёш “пахтакор”чилар чорак финалда Тошкент вилояти терма жамоасини йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганлигини қўшимча қилиш жоиз. Иккинчи ярим финал ўйинида эса Самарқанд ва Фарғона вилояти вакиллари ўзаро куч синашишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика