UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  11 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  2 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  3 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

"Навбаҳор": Назорат ўйинида "Сўғдиёна" ғолиб Янгиликлар

"Навбаҳор": Назорат ўйинида "Сўғдиёна" ғолиб

Кеча "Навбаҳор" давралар оралиғидаги тайёргарлик доирасида "Сўғдиёна" клуби билан ўзаро назорат ўйинини ўтказди.

"Дўстлик" ўйингоҳида кечган беллашув Даврон Файзиев шогирдларининг иродали ғалабаси билан якун топди.

Дастлаб Равшан Бозоров бошчилигидаги "лочинлар" учрашувда тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Абдумалик Абдуллаев учрашувнинг учинчи дақиқасидаёқ жиззахликлар дарвозасини ишғол этишни уддалади. Аммо кейинчалик "Сўғдиёна" ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Биринчи бўлимгача шу ҳисоб сақланиб қолди.
Иккинчи бўлимда ҳужумчимиз Влдаислав Алексиннинг урган голини ҳакамлар ҳисоблашмаганини эътироф этиш лозим. Ён ҳакам бу вазиятда футболчимиз ўйиндан ташқари холатда қолганини кўрсатган. Бироздан сўнг рақиб Акмал Ортиқов қўриқлаган дарвозага йўл топди, 1:2. Баҳс якунланишиб бораётган бир паллада жиззахликлар Ортиқов қўриқлаган дарвозани яна ишол этишга муваффақ бўлишди. Шу тариқа "Сўғдиёна" назорат учрашувида жамоамиз устидан ғалабага эришди. Бугун "NBU-Осиё" жамоаси билан ҳам "Навбаҳор"нинг навбатдаги назорат ўйини бор.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда бошлади: Артур Парванов, Мурод Тўйчибоев, Дилшод Жабборов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Тоҳир Шамситдинов, Аъзам Алиев, Азиз Турғунбоев, Ислом Исоқжонов, Алишер Маҳмудов, Абдумалик Абдуллаев, Владислав Алексин.
Гол: А. Абдуллаев (3)
Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Доржи Сангажиев, Ғайрат Жўраев, Шохжаҳон Аббосов, Ҳожиакбар Юнусов, Билол Шарофиддинов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика