UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  0 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  1 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  7 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0

"Навбаҳор": Навбатдаги учрашувда ғалаба Янгиликлар

"Навбаҳор": Навбатдаги учрашувда ғалаба

Теглар :  Навбаҳор
Бугун “Бунёдкор” академияси майдонида "Навбаҳор" Тошкент йиғинидаги навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди.

Бир неча дақиқа олдин якунига етган учрашувда жамоамизга “Бунёдкор” клубининг асосий ва ёшлар таркиб аъзоларидан ташкил топган жамоа рақиблик қилди. Учрашувнинг биринчи бўлими якунланиши арафасида ҳисоб очилди. Ҳасанбой Эргашев рақиб посбони томонидан қайтарилган тўпни дарвозага йўллаб, жамоамизни олдинга олиб чиқди. Танаффусдан кейин футболчиларимиз иккинчи голни ҳам уришга эришишди. Рўзимбой Аҳмедов “Бунёдкор” посбони билан яккама-якка вазиятда якуний зарбани беришда хатога йўл қўймади. Учрашув якунига қадар бошқа гол кузатилмади ва “Навбаҳор” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Омонов, Ғиёс Комилов, Ҳасанбой Эргашев, Алишер Саматов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Рўзимбой Аҳмедов.

Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Хурсанов, Тоҳир Шамситдинов, Алишер Мирзаев, Акмал Ортиқов, Алишер Маҳмудов, Аббос Отахонов, Абдуазиз Султанов.

Бу сафарги учрашувда кичик жароҳатлари борлиги сабабли Илҳом Бойдедаев ва Неманья Йовановичлар иштирок этишмади. Дарвозабон Нодир Ашурматов эса захирада қолдирилди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика