"Навбаҳор" - "Насаф" учрашувини СПОРТ ТВ ёзиб олинган ҳолда намойиш этади

Narzulla Saydullayev
11 июн 2016, 14:17
Бугун Наманганда катта футбол байрами! Олий лиганинг 11-турида Қаршининг "Насаф" жамоаси "лочинлар" меҳмони бўлади.

Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш юқори. Маҳаллий мухлисларнинг илтимосига биноан учрашув вақти 18:30дан 19:00 га кўчирилди. Ўйлаймизки, бугун "Навбаҳор" аренаси ҳар қачонгидан ҳам кўп мухлисни қабул қилади.

"Навбаҳор"-"Насаф" қарама-қаршилигини эртага СПОРТ ТВ ёзиб олинган ҳолатда намойиш этади. 12 июнь соат 12:50 да мазкур учрашувни ТВ орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин. Водий аҳолиси эса, Наманган ТВ нинг бугунги кечки дастурларида баҳсни кўришлари мумкин.

Бугун, 19:00
«Навбаҳор» (Наманган) – «Насаф» (Қарши)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов (Тошкент).

СПОРТ ТВ. 12 июнь (якшанба)
12:50. Футбол. Ўзбекистон чемпионати. "Навбаҳор" - "Насаф".

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lochinlar.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›