

"Навбаҳор" футбол клуби ва "Марказий" ўйингоҳ маъмурияти ва ишчи ходимлари ҳам дам олиш кунларида пахта теримида иштирок этиб келишмоқда. 28 сентябрь куни клуб ва ўйингоҳ ишчи ходимлари билан бир қаторда Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги жамоа мураббийлар штаби ҳам пахта йиғим теримига чиқишди. Шунингдек, жамоамизнинг бир гуруҳ фаол мухлислари пахта теримида иштирок этишди. Кун давомида далада меҳнат қилган ҳашарчиларимиз 2017 йилги пахта ҳосилига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.
"Навбаҳор" футбол клуби матбуот хизмати.





