UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Суперлига. "Бухоро" - "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  0 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  5 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  0 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  3 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  1 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  6 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  5 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  7

"Навбаҳор" клуби, "Сурхон" устози, "Андижон" ва "Бунёдкор" футболчилари жазоланди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари Янгиликлар

"Навбаҳор" клуби, "Сурхон" устози, "Андижон" ва "Бунёдкор" футболчилари жазоланди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Coca-Cola Суперлига 2-тури доирасидаги "Андижон" – "Сурхон" учрашуви якунланганидан сўнг икки жамоа футболчилари ўртасида келишмовчилик юзага келган пайтда "Сурхон" клуби бош мураббийи Рифат Акрамхўжаев ўзини нопрофессионал тарзда тутиб, рақиб жамоа мураббийларидан бирини туртиб юборгани учун унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


Шунингдек, ушбу учрашув якунланганидан сўнг икки жамоа футболчилари ўртасида келишмовчилик юзага келган пайтда "Андижон" жамоаси футболчиси Суннатилло Ҳамиджонов "Сурхон" клуби бош мураббийи Рифат Акрамхўжаевга нисбатан жуда қўпол муносабатда бўлиб, ўзини нопрофессионал тарзда тутгани учун Суннатилло Ҳамиджоновга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Coca-Cola Суперлига 3-тури доирасидаги "Бунёдкор" – "Андижон" учрашувининг 36-дақиқасида "Бунёдкор" жамоаси футболчиси Иброҳим Томива Гбадамоси оёғининг таг қисми билан рақиб футболчисининг кўкрак қисмига кучли зарба бергани учун 2 та ўйинга дисквалификасия қилинди ва унга жарима интизом чораси қўлланилди.


Coca-Cola Суперлига 3-тури доирасидаги "Навбаҳор" – "Насаф" учрашувининг 51-дақиқасида "Навбаҳор" мухлислари ўз норозилигини қўпол тарзда намойиш этиб, "Насаф" футболчилари ва ўйин расмийлари томон майдонга турли буюмлар улоқтирган. Шу сабабли "Навбаҳор Лочинлари" футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди ва агар бундай ҳолат яна такрорланса, клуб уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиши бўйича огоҳлантирилди.


У-21 Биринчилиги 2-тури доирасида "Қўқон-1912" – "Қизилқум" учрашувининг 16-дақиқасида "Қизилқум" футболчиси Шаҳзод Туропов ўйин расмийлари шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун 3 та ўйинга дисквалификасия қилинди ва унга жарима интизом чораси қўлланилди.

Про лига 2-тури доирасидаги "Олимпик" – "Оқ-тепа" учрашуви якунланганидан сўнг "Оқ-тепа" клуби маъмури Бахтиёр Иргашев ўйин расмийлари шаънига номақбул сўзлар ишлатгани учун унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди. Шунингдек, мазкур учрашувдан сўнг "Оқ-тепа" клуби директори Алишер Шоғуломов ҳакамликдан норозилиги бўйича ўйин протоколига ёзма ариза ёзмай туриб, бунинг ўрнига ОАВ орқали ўз норозилигини билдиргани учун жарима интизом чораси қўлланилди.


Про лига 2-тури доирасидаги "Арал Самали" – "Хоразм" учрашуви якунланганидан сўнг "Арал" жамоаси мухлислари ўз норозилигини қўпол тарзда намойиш этиб, майдонга турли буюмлар улоқтирган. Агар бундай ҳолат яна такрорланса, клуб уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиши бўйича огоҳлантирилди. Шунингдек, "Арал Самали" бош мураббийи Тимур Турдиев ҳакамликдан норозилиги бўйича ўйин протоколига ёзма ариза ёзмай туриб, бунинг ўрнига ОАВ орқали ўз норозилигини билдиргани учун жарима интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика