

«Бугунги «Марказий» стадиони майдонида бўлиб ўтган машғулотни мураббийлар – Дмитрий Ан ва Шерзод Жўраевлар олиб боришди. Уларга машғулотлар жараёнида клубимиз техник директори Мустафо Байрамов ҳамда дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаевлар ёрдамлашишди.
Айтиш лозимки, «Навбаҳор»ни ҳеч қайси футболчи тарк этмади ва қолган ўйинчиларнинг «лочинлар» ихтиёрига эртага ҳамда якшанба куни етиб келишлари кутилмоқда. Иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик 14 июлдан бошлаб, тўлиқ таркибда олиб борилади», — дейилган жамоанинг матбуот хизмати томонидан берилган хабарда.



