“Навбаҳор” ҳужумчиси клубдан кетди

Narzulla Saydullayev
24 дек 2018, 15:53
Жорий мавсум Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўйнаган футболчи энди ўзини бошқа клубда синаб кўради.

Сайтимизнинг ишончли манбасига кўра, Сардор Сулаймонов “Лочинлар” билан орани очиқ қилган. Унга “Андижон” жамоасидан қизиқиш бўлган.

Маълумот учун, 24 ёшли ҳужумчи бу йил “Навбаҳор” таркибида 24та ўйин (жами 900 дақиқа) ўтказиб, ўз активига 4та гол ёздириб қўйган ва бундан ташқари 4та голли пас узатган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›