UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  0 16:32U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  18 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  2 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  1 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  21 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  34

"Навбаҳор" эртага “Одил Жуниор” футбол академиясида "Турон" билан ўйнайди Янгиликлар

"Навбаҳор" эртага “Одил Жуниор” футбол академиясида "Турон" билан ўйнайди

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасида 2та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда.

“Лочинлар”га Про-лига вакиллари – “Турон” (Яйпан) ва “Нефтчи” (Фарғона) жамоалари спарринг- рақиб бўлади.

Дастлабки назорат-синов баҳси эртага, яъни 12 январь куни соат 14:00да Тўрақўрғондаги “Одил Жуниор” футбол академиясида яйпанликларга қарши ўтказилади.

Мазкур учрашувда “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис майдонга асосан кўрикдан ўтаётган легионер футболчиларни тушириб, уларнинг маҳоратларини синовдан ўтказиш ниятида.

"Нефтчи" билан кечадиган иккинчи ўртоқлик баҳси эса 16 январь куни бўлиб ўтади. Ушбу ўйин Фарғонада ўтказилади. “Нефтчи”га қарши кечадиган учрашувда майдонга аралаш таркибни тушириш режалаштирилмоқда.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика