UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  8 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  121 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  6 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  4 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0

"Навбаҳор": Чипталар нархи арзонлашди Янгиликлар

"Навбаҳор": Чипталар нархи арзонлашди

Наманганнинг “Навбаҳор” ПФК янги раҳбарияти жамоа мухлислари учун яна бир хайрли ишга қўл урди.

Суперлига 19-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан бошлаб, "лочинлар" ўз уй ўйинларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳга кириш чипталари арзонлаштирилиб, 30 минг сўмлик чипта нархлари 20 минг сўмга туширилди.

Энди севимли жамоа ишқибозлари 4,5, 6, 7, 8,9, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19 секторлар учун 15 минг,  2,3, 10, 11, 12, 13, 20 ҳамда 21-секторлар учун 20 минг сўмдан чипта харид қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви учун чиқарилган ҳар бир чипта ютуқли ҳисобланиб, “Навбаҳор” мухлислари харид қилган чипталарига 2 дона  смартфон, “Навбаҳор” клуби бренди остидаги футболкалар, соябонлар ва “Навбаҳор” жамоаси футболчиларининг имзолари туширилган тўплар ютиб олиш имкониятига эга бўлишади.

Демак, ишқибозлар харид қилган чипталарига севимли жамоалари иштирокидаги ўйинни томоша қилишдан ташқари, ўз уйларига совғалар билан қайтиш имкониятига ҳам эга бўлишади.

 
Бундан ташқари, “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан олдин Наманганнинг таниқли хонандалари томошабинларга ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билн завқ улашишади.

Суперлига 19-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви учун чипталар 26 июлдан сотувга чиқади. Мазкур баҳс 28 июль куни соат 20:00да старт олади.  

“Навбаҳор” ПФКнинг барча саъй-ҳаракатлари мухлисларга яхши ва қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Севимли жамоангиз -  “Навбаҳор”ни қўллаб-қувватланг ҳамда махсус совғаларга эга бўлинг!

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика