UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  16 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

“Навбаҳор” Catapult билан ҳамкорлик қилади Янгиликлар

“Навбаҳор” Catapult билан ҳамкорлик қилади

Теглар :  "Навбаҳор"
"Навбаҳор" футболчиларининг ҳолатини масофадан туриб назорат қилуви компанияси билан ҳамкорлик қилади.

"Маълумки, 2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан ўтказиладиган Мусобақалар Регламентининг 8.13.-бандида Суперлига клублари ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган барча мусобақаларда футболчиларнинг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи мосламадан фойдаланиши ҳамда бу борадаги ҳисоботни ЎФА техник бошқармасининг илмий-услубий гуруҳига тақдим этиши шартлиги белгиланган.

Шу муносабат билан, “Навбаҳор” ПФК 2022 йилги мавсум олдидан спорт натижалари таҳлили билан шуғулланувчи Catapult компанияси билан ҳамкорлик ўрнатди. 137 мамлакатга спортчиларнинг функционал ҳолатини масофадан туриб кузатиш технологияларини етказиб берадиган ушбу Европа  компанияси маҳсулотларидан эндиликда “Навбаҳор” жамоасида ҳам самарали фойдаланиш режалаштирилган. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, машғулотлар ва футбол учрашувлари давомида ҳар бир футболчининг эгнидаги нимчаларга Catapult тақдим этган қурилма ўрнатилиб, унинг ёрдамида мураббийлар шогирдларининг функционал ҳолати, чидамлилик даражаси, куч сарфи, босиб ўтаётган масофаси ҳамда бошқа муҳим маълумотларга эга бўлиб боришади", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика