

"Навбаҳор" клубининг телеграмдаги расмий каналининг хабар беришича, дастлабки назорат беллашувидаги рақиб "ЎзДонгЖу" бўлади.
Сўнгра "Навбаҳор" жамоаси Тошкентда тайёргарлик жараёнини давом эттиради. Пойтахтдаги йиғин доирасида ҳам "лочинлар" назорат учрашувларида майдонга тушишади. Дастлаб 17 июль куни, Қаршининг "Насаф" клубига қарши саф тортишади. 20 июль санасида эса "Навбаҳор"га Самарқанднинг "Динамо" клуби рақиблик қилади. 23 июлга белгиланган ўйинда эса "Бухоро" жамоаси билан беллашишади.



