UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  10 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  20 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1

"Навбаҳор" биринчи даврани кетма-кет саккиз ўйинда ғалаба қозонмай тугатди Янгиликлар

"Навбаҳор" биринчи даврани кетма-кет саккиз ўйинда ғалаба қозонмай тугатди

Теглар :  НавбаҳорНасаф
Аксарият клублар учун олий лиганинг биринчи давраси ўз якунига етди. Кеча "Насаф"дан 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган "Навбаҳор" мавсумнинг биринчи ярмини 11-ўринда тугатди.

Қолаверса, "Навбаҳор" кетма-кет саккиз ўйинда ғалаба қозона олмади. Жамоа сўнгги бор ўз майдонида "Шўртан"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Кейин "Навбаҳор" Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди ва ҳаммаси шундан бошланди . Умуман кулгули автогол туфайли жамоа ютқазиб қўйди.

Бу ўйиндан сўнг наманганликлар кетма-кет тўртта учрашувда дуранг ўйнашди. Шу дуранглардан учтаси уйдаги баҳсларда қўлга киритилди. Жамоа ўз майдонида "Локомотив", "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" қаршилигини енга олмади. Мўминжонов шогирдлари сафарда "Насаф" ва "Сўғдиёна"га имкониятни бой берган бўлишса, уйда "Олмалиқ" билан яна дуранг ўйнашди.

"Навбаҳор" ўз майдонидаги ўйинларда мағлуб бўлмади: уч ғалаба, беш дуранг. Тўплар нисбати 10-7. Сафарда эса "Навбаҳор" фақат битта баҳсда зафар қучди. Наманганликлар 4-турда "Динамо"ни мағлуб этиб қайтишди.


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика