UZ

Сўнгги янгиликлар

10:35МЮнинг қимматбаҳо футболчиси Туркияга ижарага кетиши мумкин  0 10:07Балотеллининг янги жамоаси маълум  0 09:36Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги баҳс учун тахминий таркиби  24 09:07Goal нашри "Олтин тўп"га асосий номзодлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:39Каземиронинг МЮдаги келажаги маълум  13 08:08Расман. "Рома" яна бир трансферни эълон қилди  7 07:40Бугун Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичидаги илк учрашувини ўтказади  18 00:45Юртимизга куз кириб келди, қалбимизда эса ҳамон ёз ҳукмрон  7 00:31Эра ўз якунига етди... 2003 йилдан бери илк бор Роналду ва Месси "Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатига киритилмади  21 00:11"Олтин тўп" учун 30 нафар номзод номи эълон қилинди. Улар орасида Роналду ва Месси йўқ  11 23:50Унаи Симон, Лунин, Эми Мартинес ва бошқалар — France Football йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодларни эълон қилди  2 23:29France Football йил клуби номинацияси учун номзод жамоаларни эълон қилди  4 23:06Хаби Алонсо, де ла Фуэнте, Анчелотти — France Football талқини бўйича йил мураббийи ким бўлади?  7 22:48"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди  2 22:32Ямаль, Гюлер, Гарначо — France Football йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  5

"Навбаҳор": Ашурматов вилоят ҳокими ва клуб раҳбарияти билан учрашади Янгиликлар

"Навбаҳор": Ашурматов вилоят ҳокими ва клуб раҳбарияти билан учрашади

"Навбаҳор" навбатдаги мавсумга тайёргарликни 15 декабрдан бошлаши ҳақида аввал хабар бергандик.
Айни пайтда клубда дастлабки ўқув-машғулот йиғинини муносиб тарзда ўтказиш учун ҳозирлик кўрилмоқда. 15 декабрь куни жамоамиз аъзолари Наманганда тўпланиб машғулотларга киришадилар. 29 декабрга қадар давом этадиган машғулотлар асосан кунига икки маҳалдан ташкил этилади. Машғулотлар давомида асосий эътибор футболчиларни жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилади.

Айни пайтда миллий терма жамоамиз билан Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилган йиғинда иштирок этаётган бош мураббий Бахтиёр Ашурматов 15 декабрь куни Наманганга етиб келади. Ашурматов вилоят ҳокими ва клуб раҳбарияти билан учрашиб, ҳал қилиниши керак бўлган бир нечта долзарб масалаларни ҳал қилишни режалаштирган. Бош мураббий терма жамоа билан Дубайда бўлиб турган бўлсада, “Навбаҳор”нинг тайёргарлик режаси ва клуб билан боғлиқ масалаларни бир зумга бўлсада унутгани йўқ. Аксинча, ҳар куни клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабидаги ёрдамчилари билан алоқага чиқиб, ечилиши лозим бўлган масалалар борасида маслаҳатлашган ҳолда иш юритмоқда.

Ашурматов билан бўлган қисқа муддатлик суҳбатимиз давомида қуйидагиларни маълум қилди: “Наманганга борганимдан кейин 15 декабр куни имкон бўлса вилоят ҳокими билан учрашмоқчиман. Клуб раҳбарлари билан ўтадиган учрашувда ҳал қилиниши керак бўлган бир нечта долзарб масалаларга ойдинлик киритамиз. Бўлиб ўтган учрашув натижаларига қараб жамоани кучайтиришни бошлаймиз. Ҳозирда олдимизда турган биринчи масала, якунланган мавсумда жамоада ўйнаган етакчиларини “Навбаҳор”да олиб қолиш ва улар билан шартнома муддатларини узайтиришдан иборат. Ҳар йили “Навбаҳор”дан ўн нафардан ошиқ ўйинчи кетаётганди. Ўз навбатида уларнинг ўрни янгилар билан тўлдирилаётганди. Жамоада юзага келган айнан шу ҳолатга чек қўядиган пайт келди”.

Хуллас, мураббийнинг режалари улкан. Ашурматов суҳбат давомида “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга кўрадиган тайёргарлик режасини ҳам маълум қилди. Унга кўра жамоамиз 2015 йилдаги дастлабки машғулотларни 4-17 январь кунлари оралиғида Наманганда ўтказади. Йиғин якунига етгач, жамоа аъзоларига уч кунлик таътил эълон қилинади. Шундан сўнг жамоамиз 21 январда Тошкентда тўпланади. Пойтахтдаги машғулотларни 9 мартга қадар ўтказиш режалаштирилган. Фақатгина йиғинлар уч босқичга бўлинган. Хусусан дастлабки босқич 4 февралда якунланади. Кейинги йиғинлар муддати эса қуйидагича кўриниш олган: 8-21 февраль ва 25 февраль - 8 март. 17 декабрь куни янги чемпионатга ташланадиган қуръадан кейин машғулотларнинг сўнгги босқич саналарига кичик ўзгартиришлар киритилиши ҳам мумкин. Тошкентда ўтадиган машғулотлар давомида бир қатор клубларга қарши назорат учрашувларини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика