Насруллаев: "Мақсадимиз - чемпион бўлиш"

Aslanov Jasurbek
30 окт 2023, 21:09
"Навбаҳор" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Суперлиганинг 22-тур ўйинидан (0:1) сўнг қаршиликлар футболчиси Шерзод Насруллаев баҳс ҳақида фикр билдирди.

- Ўйин ҳақида...

- Қийин баҳсда ғалабага эришдик. Мақсадимиз - чемпион бўлиш. Кейинги баҳсларда ҳам 3 очко олишга ҳаракат қиламиз.

- "Насаф"ни даҳшатли 4та баҳс кутаётган эди, уларнинг дастлабкисида ғалабага эришдингиз. Жамоанинг жисмоний ҳолати қандай?

- Баҳсларга иложи борича яхши тайёрланиб, ротация орқали ўйнашга ҳаракат қиляпмиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia